Ассалому алайкум, институтнинг муҳтарама аёллари ва қадрли опа-сингиллар!
Ҳаммамиз орзиқиб кутган мана шу гўзал баҳор кунларида, “8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами” билан сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни чин қалбимдан муборакбод этиб, ўзимнинг ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман.
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар! Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. Ҳамиша оилангиз, фарзандларингиз ва яқинлар бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар!
Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман. Доимо юксак меҳр ва қадрли инсонлар ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этcин! Байрамингиз муборак бўлсин!
Илхом Кахрамонович Сабиров.